Ким Чен Ин нега омма олдида кам кўриниш бермоқда?
Олам
−
27 Май 2021
8834Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин COVID-19 пандемияси билан боғлиқ хавотирлар туфайли жамоат тадбирларида иштирокини тўхтатган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Сеулдаги матбуот анжуманида Икки Кореяни бирлаштириш вазирлиги вакили айтиб ўтди.
“Биз Ким Чен Ин 2020 ва 2021 йилларда жамоатчилик олдида камроқ кўринаётганининг гувоҳи бўляпмиз. Ягона истисно — бу йирик сиёсий воқеалар, масалан, партия қурултойи”, дейди у.
Расмийнинг қўшимча қилишича, КХДР етакчиси охирги марта 7 май куни Пхеньяндаги концертда кўриниш берган.
2020 йил баҳорида Ким Чен Иннинг узоқ вақт жамоатчиликка кўринмаслиги унинг соғлиғи тўғрисида кўплаб миш-мишларга сабаб бўлди. Кейинчалик Шимолий Корея раҳбари 11 апрель куни оммавий ахборот воситаларидан ғойиб бўлди, унинг янги фотосуратлари 20 кундан кейин эълон қилинди.
Шу вақт ичида сиёсатчи бир неча муҳим воқеаларни, шу жумладан, мамлакатдаги асосий байрам “миллат етакчиси” Ким Ир Сеннинг туғилган кунини ўтказиб юборди. Баъзи оммавий ахборот воситалари Ким Чен Ин оғир касал ёки ҳатто ўлган, дея хабар берди.
LiveБарчаси