Килиан Мбаппе ПСЖ билан шартномасини узайтиришдан бош тортди
Спорт
−
29 Июнь 2019
3295ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб билан шартнома имзолашдан бош тортди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди. Йигирма ёшли француз форварди бошқа клубга ўтишни истамоқда. Мбаппе клуб президенти Насер Ал-Хелайфий билан учрашган ва шартномани узайтиришга хоҳиши йўқлигини билдирган.
Футболчининг ўзи эса унга қизиқиш билдираётган "Реал" таркибига бориб қўшилишни истамоқда. "Реал" раҳбарияти эса ҳозирча Мбаппе билан бу борада музокаралар олиб борилаётганини рад этиб келмоқда. Ҳужумчининг клубни тарк этишига асосий сабаб қилиб, ПСЖнинг Европа Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлиги кўрсатилмоқда.
Мбаппенинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача амал қилади.
Агарда Мбаппе "Реал"га ўтишни истаса, клуб уни кейинги йил ёзидагина қўйиб юбориш мумкин. Бунинг учун "Қироллик клуби" 250 млн. евро тўлашга тайёр туриши керак.
LiveБарчаси