Кичик Кеннедидан тортиб Трампгача. 2024 йилги АҚШ президентлигига кимлар даъвогарлик қилмоқда?

Олам

image

Америкалик бизнесмен ва республикачи Перри Жонсон 2024 йилги сайловларда АҚШ президентлигига номзод бўлиш нияти борлигини маълум қилди. Бундан ташқари, президентликка Американинг собиқ президенти Дональд Трамп, амалдаги Президент Жо Байден ҳам ўз номзодини кўрсатган. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Перри Жонсон “Perry Johnson Registrars” компанияси асосчиси бўлиб, у саноат учун сертификатлаштириш ва рўйхатга олиш хизматларини тақдим этади ва Қўшма Штатлардан ташқари яна еттита мамлакатда ишлайди.

Жонсоннинг таржимаи ҳолида аллақачон сайловларда қатнашиш учун битта муваффақиятсиз уриниш мавжуд. У бир йил олдин у Мичиган губернатори лавозимига номзод бўлган, аммо номзодлик учун имзоларни қалбакилаштиришда айбланган.

Шунингдек, “Fox News”га кўра, собиқ АҚШ Президенти Жон Кеннедининг жияни, сенатор Роберт Кеннедининг ўғли кичик Роберт Кеннеди президентликка номзодини қўйиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бундан ташқари, собиқ президент Дональд Трамп, тадбиркор ва ёзувчи Вивек Рамасвами ва Жанубий Каролина собиқ губернатори ҳамда АҚШнинг БМТдаги элчиси Никки Хейли расмий равишда президентликка ўз номзодини қўйган. Демократлар партиясидан ёзувчи Марианне Уильямсон ҳам номзодликни эълон қилган.

“The Washinton Post” нашрида бир қанча потенциал номзодлар тилга олинган. Республикачилар орасида Флорида губернатори Рон де Сантис, собиқ вице-президент Майк Пенс, собиқ давлат котиби ва Марказий разведка бошқармаси директори Майк Помпео ва бошқалар бор. Демократлар орасида эса вице-президент Камола Харрис, транспорт котиби Пит Буттижич, сенатор Берни Сандерс бор.

Маълумот учун, АҚШда президентлик сайлови 2024 йил 5 ноябрга белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Кичик Кеннеди АҚШ президентлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар