ХВЖ Россия иқтисодиёти чуқур таназзулга учраганини эълон қилди

Олам

image

Россия иқтисодиёти халқаро санкциялар сабаб чуқур таназзулга учрагани учун 2022-2023 йилларда қисқаради. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Европа департаменти раҳбари Альфред Каммер кеча, 14 октябрь куни брифингда маълум қилди.

“2022-2023 йилларда Россияда ўсиш салбий бўлади, бу энди бошланган чуқур рецессия”, дейди у.

Унинг қўшимча қилишича, Европа минтақасидаги бошқа давлатлар ҳам муаммоларни бошдан кечирмоқда, аммо Россия каби “катта турғунлик”га дуч келмаяпти.

ХВЖ тадқиқот департаменти директори ўринбосари Петя Коева-Брукс энергия экспортини қайта тақсимлаш, давлатнинг иқтисодиётга сезиларли таъсири ва рублнинг мустаҳкамланиши Россия иқтисодиётини қўллаб-қувватловчи асосий омилларга айланганини таъкидлаган эди.

Халқаро валюта жамғармаси октябрь ойидаги ҳисоботида Россия иқтисодиёти учун прогнозни яна яхшилади: 2022 йилда 6 фоиз ўрнига 3,4 фоизга, 2023 йилда эса июль ойидаги 3,5 фоизлик прогнозга нисбатан 2,3 фоизга пасайиш кутилмоқда.

Иқтисодий ривожланиш вазирлигининг прогнозига кўра, 2022 йилда Россия ялпи ички маҳсулотининг номинал ҳажми 146 триллион рублни, 2023 йилда деярли 150 триллион рублни, 2024 йилда – 159,7 триллион рублни, 2025 йилда – 170,6 триллион рублни ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

404

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made