Хўжайлилик аёл болаларини нега дўппослаганини айтди (видео)
3-саҳифа
−
11 Апрель 2022
26371Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида яшовчи аёл болаларини эрининг қариндошлари унга ёрдам бериши учун урганин. Бу ҳақда унинг ўзи ИИВ ходими билан суҳбатда айтди.
“Қизларимни уриб видеога олганим сабаби эрим Россияда эди, мен фарзандларим билан бирга ёлғиз яшардим. Укалари келиб қарашар дегандим, бари бир келишмади. Ўртада ота-онам касал бўлиб, шок ҳолатда эдим. Қизларимни урганимдан пушаймонман”, дейди у
Аёлнинг сўзларига кўра, у 2016 йил майда турмуш қурган, кейин июнда эри билан ишлаш учун дастлаб Қозоғистонга кетган, сўнг ўша йили августда Россияга кетган. 3-4 ой ишлагач, фарзандига ҳомиладор бўлганида ортга қайтган. Аёл ҳомиладорлигида ҳам Россияга бориб келган.
“Мақсадим, эримнинг уйидан ҳеч ким келмайди, набираларини ўриб, ўлдириб қўйсам ҳам, уларни (эрининг ота-онаси – таҳр.) иши йўқ. Видеога ўзим олдим ва эримга жўнатдим, менга раҳми келар, уйидагиларга айтар, бизни ёнимизга келишар деб, лекин ундай бўлмади. Кейин яна видеога олиб жўнатдим, яна таъсир қилгани йўқ. Худо кўзимни очди. Отам ўлди. Шу норасидаларни кўз ёши шу деб биламан”, дейди аёл.
Келиннинг айтишича, қайнонаси видеолар тарқаб кетиши билан уни қўрқитган.
“Қайнонам қўрқитарди тарқатвораман, эртага телевизорда кўрасан, дерди. Айтганини қилишди, номардлик бўйича биринчи ўрин. Лекин мардлик қилиб, мен минг ёмон эканман, келиб нега хабар олмади набираларидан? Йўл йўриқ кўрсатмади”, дейди аёл.
Унинг сўзларига кўра, оиланинг рўзғори эрининг Россиядан юборадиган пул билан тебратилади.
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда аёл фарзандларини аёвсиз калтаклаётгани акс этган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан билдирилган расмий муносабатда, Хўжайли туманида яшовчи фуқаро Х.Ф. доимий равишда ўзининг вояга етмаган фарзандлари 2017 йилда туғилган Х.Ш. ҳамда 2019 йилда туғилган Х.А.ни ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, дўппослаб келаётгани очиқланганди.
LiveБарчаси