Хўжайлида уч кишини девор босиб қолди. Уларнинг барчаси вафот этган
Жамият
−
01 Март 2021
7253Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида 3 нафар фуқаро девор босиб қолиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 февраль куни, соат 13:00 ларда Хўжайли тумани ИИБга келиб тушган хабарга кўра, 12:30 да Хўжайли тумани "Маданият" МФЙда яшовчи фуқаро А.А. нинг эски уйини Б.Қ., С.Л. ва Ж.Т. лар бузаётган вақтда уйнинг девор қисми қулаб тушган. Оқибатида учала фуқарони ҳам девор босиб қолган ва улар ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Хўжайли тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан назоратга олинган.
LiveБарчаси