Хўжандда ичида Ўзбекистон фуқароси бўлган ҳаво шари қулаб тушди (видео)
3-саҳифа
−
02 Июнь 7296 1 дақиқа
Кеча, 1 июнь куни кечқурун Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида кучли шамол оқибатида ҳаво шари бошқарувни йўқотиб, бир нечта уйларнинг томига қулади. Оқибатда уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Asia-plus” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Хўжанддаги Камоли Хўжандий номидаги театр яқинида юз берган. Ҳаво шари Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам меҳмонлари кўнглини хушнуд этиш учун Ўзбекистондан олиб борилган.
Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг шаҳар бўлимига кўра, ушбу ҳолат фавқулодда вазият эмас, балки бахтсиз ҳодиса ҳисобланади. Ҳодисадан сўнг 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси ва 40 ёшли Хўжанд турғуни шаҳар 1-сонли шифохонасига олиб борилган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароси ҳаво шари кўтарилаётган вақтда унинг ичида бўлган ва шарни ушлаб турган занжир узилиб кетганидан кейин ерга қулаган. Узилиб кетган занжир шар яқинида бўлган аёлни ҳам жароҳатлаган. Ҳозирда у шаҳар шифохонасининг неврология бўлимида даволанмоқда. Манбаларнинг сўзларига кўра, унинг 10–11 ёшлар атрофидаги қизи ҳам воқеа жойида бўлган ва енгил жароҳатлар олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида жойлашган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги истироҳат боғида аттракцион занжири узилиб, қулаб тушганди ва оқибатда 2 киши жароҳатланган эди.
Live
БарчасиПашиняннинг қуши учмади
03 Июнь