Хусусий боғчага қуролли ҳужум уюштирилди. Қурбонлар бор

Олам

image

Хитойнинг шарқий Цзянси провинциясида болалар боғчасида бир эркакнинг қуролли ҳужуми оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 6 киши яраланди. Бу ҳақда воқеа содир бўлган Анфу округи жамоат хавфсизлиги бюроси WeChat саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳужум бугун, 3 август кунининг биринчи ярмида хусусий боғчалардан бирида содир бўлган.

“Кепка ва ниқоб кийган қуролли босқинчи Анфу округидаги хусусий болалар боғчасига бостириб кириб, одамларга ҳужум қилди, оқибатда уч киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳатланди”, дейилади хабарда. 

Полициянинг қисқача ҳисоботида эркак жиноятни амалга оширишда қандай қуролдан фойдаланганлиги ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Унинг мотивлари ҳақида ҳам маълумот йўқ. Ҳужумни Лю исмли 48 ёшли маҳаллий фуқаро амалга оширгани маълум. Ҳозирда полиция жиноятчини қидирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

413

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг