ХТВ ўқитувчи ўқувчини дўппослаганига муносабат билдирди
Жамият
−
16 Май 2022
20047Халқ таълими вазирлиги Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманидаги мактабда ўқитувчи ўқувчисини калтаклагани юзасидан расмий муносабат билдирди.
Вазирликка кўра, ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
“Барча педагогларга болага нисбатан куч ишлатиш мумкин эмаслигини эслатиб ўтмоқчимиз. Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи томонидан ўқувчиларга куч ишлатиш ҳолатини кескин қоралайди.
Бугунги замон ўқитувчилар ўқувчилар билан фақат дўстона муносабат ўрнатиш орқали натижага эришиш мумкинлигини тақозо этади. Ҳар бир ўқувчи билан муаммони биргаликда ижобий ҳал этиш - бугунги кун педагогининг бурчи ҳисобланади. Агар дўстона муносабат орқали натижага эришишнинг имкони бўлмаса буни ҳал этиш учун боланинг ота-онаси ёҳуд участка нозири жалб этиш тўғри саналади”, дейилади хабарда.
ХТВ мактабда бундай ҳолатларнинг барча кўринишларини бартараф этиб, ўқитувчиларни босиқликка ва ўзаро келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманидаги 4-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси 9-синф ўқувчиси дарс машғулотларига тайёргарлик кўрмасдан келганлиги учун уни урган.
LiveБарчаси