ХТВ мактабларга энг кўп ёрдам берган вазирлик ва идораларни эълон қилди

Жамият

image

Халқ таълими вазирлиги оталиққа бириктирилган умумтаълим мактабларига 2020 йил давомида моддий ва маънавий кўмак берган ТОП-10 вазирлик ва идоралари номини маълум қилди.

“Ушбу давлат ташкилотларининг раҳбар ва ўринбосарлари ўзларига бириктирилган умумтаълим мактабларига 2020 йил давомида ташриф буюриб, халқ таълими соҳасининг чинакам ҳамкорларига айланди”, дейилади ХТВ хабарида.

Жумладан, Миллий олимпия қўмитаси ёрдамида Олмазор туманидаги 234-сонли мактабда Инновацион технология хонаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида Юнусобод тумани 250-сонли мактабда SMART хоналари ташкил этилган бўлса, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Юнусобод тумани 302-сонли ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан 58-сонли мактабда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. 

Шунингдек, Учтепа тумани 74-сон мактаби (“Ўздонмаҳсулот” АЖ)нинг таъмирталаб пол қисмлари замонавий таъмирланди. Чилонзор туманидаги 173-сон умумтаълим мактабининг 4 та синф хонаси “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ёрдами билан мукаммал таъмирланди, ўқувчилар учун спорт майдончасига ускунлар ўрнатилди ҳамда кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, Шайхонтоҳур туманидаги 132-, 136-, 141- ва 180А-сонли мактабларда “Ўзбекнефтегаз” АЖ раҳбар ва ўринбосарлари томонидан кўплаб бадиий адабиётлар, замонавий компьютер техникалари (принтер, электрон доска, рангли нусха кўчириш ускунаси ва бошқалар) совға қилинди. Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси томонидан Сергели туманидаги 269- ва 277-сон умумтаълим мактаблари учун антисептик воситалари (дозатор, пирометр, тиббий ниқоблар ва бошқалар) етказиб берилди. Шунингдек, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси оталиққа олган мактаблари (Юнусобод тумани 12-, 21- ва 43-сонли умумтаълим мактаблари)га кузатув камералари ва ёнғинга қарши ўт ўчириш воситалари етказиб берди.

Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан Учтепа туманидаги 123-, 129-, 197- ва 203-сонли умумтаълим мактабларида ўқитувчилар нуфузини оширишга, ўқувчиларни касбга йўналтиришга қаратилган давра суҳбатлари ўтказилди. Шунингдек, хорижий тилларда чоп этилган қимматбаҳо бадиий адабиётлар, компьютер жамланмалари, антисептик воситалар ва ўқув қуроллари совға қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг