ХТВ қанча бола мактабга бормай, аравакашлик билан шуғулланаётганини очиқлади
Ўзбекистон
−
14 Октябрь 2021 5396 1 дақиқа
Ўзбекистонда қарийб 340 нафар мактаб ўқувчиси бозорларда савдо-сотиқ билан шуғулланади. Шунингдек, 39 нафар ўқувчи мактабга бориш ўрнига дайдилик қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, шунингдек Ёшлар ишлари агентлиги томонидан бутун республика бўйлаб мактаб ўқувчилари ўртасида “Тиғ” ва “Давомат” тадбирлари ўтказилган.
Тадбир давомида эса 2 минг 832 нафар ўқувчи дарсларни сабабсиз қолдиргани аниқланган.
Қайд этилишича, 2 минг 832 нафар ўқувчидан:
• 439 нафари интернет-кафеда;
• 68 нафари тунги интернет клубда;
• 338 нафари бозорларда савдо-сотиқ ва аравакашлик;
• 39 нафари дайдилик;
• 15 нафари дарс вақтида жамоат транспортида чиптачилик фаолияти билан шуғулланиб юрган.
Live
Барчаси“Demokrat.uz” раҳбари қамалди
12 Ноябрь