ХТВ 2020 йилги “Президент арчаси” қандай ўтказилишини маълум қилди

Жамият

image

2020 йилги “Президент арчаси” тадбирлари COVID-2019 вируси билан боғлиқ вазиятни инобатга олган ҳолда болалар соғлигини асраш мақсадида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

“Томоша” болалар театр-студияси томонидан тайёрланган “Президент арчаси” байрам дастури томошабинларсиз Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан тасвирга олинади ҳамда “Болажон”, “Ёшлар” телеканаллари томонидан ташкил этиладиган Янги йил телемарафони доирасида намойиш этилади. 

Бугунги кунда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 3-15 ёшдаги фарзандлари учун 11 000 дона “Президент совғаси” ҳозирланмоқда. Совғалар 28-30 декабрь кунлари барча ҳудудларга етказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан вазирлик, идоралар, давлат улуши бўлган корхоналар ва бошқа хўжалик ташкилотларига турли хил корпоратив ва кўнгилочар байрам тадбирлари ташкил этиш тақиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент арчаси

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар