ХТВ 16 ёшга тўлган ўқувчиларни огоҳлантирди

Жамият

image

Ўзбекистонда 122 мингдан ортиқ мактаб битирувчилари паспорт (ID карта) олмаган. Шу муносабат билан Халқ таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт (ID карта) олишни сўради.

Вазирликнинг қайд этишича, олий таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг abitur.dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. 

Онлайн ҳужжат топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами -ЖШШИР) киритиш талаб этилади. Шу боис, 16 ёшга тўлган битирувчилар ўз вақтида паспорт (ID карта) олишлари зарур.

Бу жараёнда  битирувчиларга янада қўлайлик яратиш мақсадида attestat.uzedu.uz электрон базаси ДТМ abitur.dtm.uz сайти билан интеграция қилинган.

Вазирлик маълумотига кўра, жорий ўқув йилида мактабларни 390 мингдан ортиқ ўқувчилар битиради. Бугунги кунда битирувчиларнинг электрон маълумотлар базаси attestat.uzedu.uz сайтида 16 ёшга тўлган 122 мингдан ортиқ битирувчилар (31 фоиў) паспорт олмаган.

“Ҳурматли ота-оналар, азиз битирувчи ёшлар!

Фарзандингизнинг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларининг ўз вақтида паспорт (ID карта) олишини таъминлашингизни сўраймиз.

Мактаб маъмуриятидан эса битирувчиларнинг паспорт маълумотларини attestat.uzedu.uz сайтига киритиб, уларни келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжатларини топширишда кўмаклашишга чақирамиз”, дейилади вазирлик ахборотида.

Эслатиб ўтамиз, 16 ёшга тўлган битирувчилар паспорт олишлари учун  Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига мурожаат этишлари мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Халқ таълими вазирлиги

Баҳолаганлар

1096

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг