Хорижликлардан Ўзбекистонга кириши учун $31 000 олган “визафуруш”лар ушланди

3-саҳифа

image

3 нафар хорижликдан танишлари орқали Ўзбекистон визасини олиб бериш эвазига 31 200 АҚШ доллари олганлар ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган шахс 3 нафар хорижий фуқарога ноқонуний равишда Ўзбекистон ҳудудига кириш визаларини танишлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 31 200 АҚШ доллари олган вақтида  ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу шахс мазкур пул маблағининг 4 200 АҚШ долларини ўзида қолдириб, қолган 27 000 АҚШ долларини пойтахтда истиқомат қилувчи, 1960 йилда туғилган фуқарога бериши кераклиги аниқланиб, давом эттирилган тезкор тадбирда у ҳам 27 000 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратуранинг ИЖҚК департаменти ходимлари томонидан ушланган.

Билдирилишича, ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятида формаси, гувоҳномаси ва хизмат автомобилидан фойдаланиб, одамларни алдаган ички ишлар ходимига суд ҳукми ўқилганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг