Хорижга чиқиш биометрик паспорти олиш тартибида ўзгариш бўлади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Низомга киритилиши мўлжалланган ўзгартиришларга кўра, хорижга чиқиш биометрик паспортига вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги ҳақида киритиладиган қайд ўрнига турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги қайд этилади.

Шунингдек, хорижга чиқиш биометрик паспортига ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан вақтинчалик рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд ўрнига турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги ҳақидаги қайд киритилади.

Бундан ташқари, фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун доимий пропискада турадиган ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинган жойларидаги маълумотларни йиғиш пунктига ёки консуллик рўйхатига олинган маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қиладилар.

Фуқаронинг доимий пропискаси мавжуд бўлмаган тақдирда хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун у олдинги рўйхатда турган жойи бўйича маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши мумкин.

Пропискага оид маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда фуқаро хорижга чиқиш паспортини олиш учун турган жойи бўйича ҳисобга олинган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши мумкин.

Хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқолган тақдирда фуқаро дарҳол доимий пропискада турадиган ёки турган жойи бўйича ҳисобга олинган ва консуллик рўйхати бўйича маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши шарт, мазкур пункт қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартиб-таомилларни амалга оширганидан кейин ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фуқарога янги хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш масаласини ҳал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

низом паспорт

Баҳолаганлар

535

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг