Хориждан ўқишни кўчиришнинг янги тартиби белгиланди
Жамият
−
04 Июль 2021 21936 1 дақиқа
Ўзбекистон Адлия вазирлиги жорий йил 15 июлдан талабалар ўқишини кўчиришнинг янги тартиби ҳақида маълум қилди. У бир қатор босқичлардан иборат.
Ўқишни кўчириш жараёнларининг тартиби қуйидагича:
- ўқишни хорижий давлатлардаги (халқаро 1 000 талик рўйхатга кирган) олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистондаги давлат ОТМнинг мос ва турдош йўналишларига кўчиришда:
- алоҳида иқтидор талаб этиладиган йўналишлар бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа йўналишлар бўйича тест ўтказилади;
- тест ва касбий имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари жорий йил 25 июлгача, кейинчалик ҳар йили 15 июлгача белгиланади ҳамда ОАВда эълон қилинади;
- ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;
- тест ва касбий имтиҳонлар натижалари ДТМ ҳамда ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Қайд этилишича, ўқишни хорижий давлатлардаги олий таълим ташкилотларидан Ўзбекистондаги давлат ОТМнинг мос ва турдош бўлмаган йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь