Хориждан келтириладиган озуқа экиш ва ўриш техникалари божхона божидан озод қилинади
Жамият
−
16 Февраль 2022
4377Энди четдан олиб келинадиган озуқа экиш ва ўриш техникалари божхона божларидан 3 йил муддатга озод этилади. Бу ҳақда бугун, 16 февраль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида таъкидланди.
Президентга кўра, чорва комплексларини кенгайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун 120 миллион доллар маблағ кредит ресурси сифатида йўналтирилади.
Шунингдек, четдан олиб келинадиган озуқа экиш ва ўриш техникалари божхона божларидан 3 йил муддатга озод этилади ҳамда уларга қўшилган қиймат солиғини 180 кунгача кечиктириб тўлаш тартиби жорий этилади (бу техникани 20 фоизга арзон сотиб олиш имконини беради).
Кредит ва лизингга олинадиган қишлоқ хўжалиги техникалари фоиз харажатининг 10 фоиздан ортиқ қисми қоплаб берилади ҳамда чорва бош сонига мутаносиб равишда озуқа ерлари ажратилади.
Йиғилиш давомида Шавкат Мирзиёев томонидан йил якунига қадар 105 та, келгуси йилда 130 та пахта ва ғалла кластерларининг ҳар бирида камида 500 ва 1 минг бошли чорва комплексларини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
LiveБарчаси