Хорижда вафот этган қанча ўзбекистонликнинг жасади олиб келингани очиқланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида хорижда вафот этган 361 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади ватанга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияс агентлиги хабар берди.

Агентлик томонидан хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 7 минг 992 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 288 минг 352 нафарига маслаҳат хизматлари, 6 минг 194 нафарига ижтимоий ёрдам, 10 минг 951 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, 5 минг 984 нафар меҳнат мигрантига бир марталик моддий ёрдам ажратилган. 308 нафар меҳнат мигранти вақтинча хостелга жойлаштирилган бўлса, хорижда қийин аҳволда қолган 408 нафар фуқаро қайтарилган.

Хорижда  вафот этган 361 нафар фуқаро жасади олиб келинган ва оғир тан жароҳати олган 12 нафар меҳнат мигрантининг тиббий хизмат харажатлари қоплаб берилган.

Бундан ташқари, меҳнат мигрантларининг иш берувчилар томонидан тўланмай турган қарийб 892,1 минг АҚШ доллари миқдоридаги иш ҳақи ва пуллик компенсациялари ундириб берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

273

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг