Хориж дипломи қандай ҳолатларда Ўзбекистонда тан олинмайди?
Жамият
−
09 Сентябрь 2021
19908Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига ўқишга топширган абитуриентлар, аллақачон, имтиҳон натижаларини билиб бўлди. Кимдир талабаликка тавсия этилган бўлса, яна кимгадир омад кулиб боқмаган. Имтиҳондан ўта олмаганлар бундай вазиятда чет элда ўқишга ошиқади. Бироқ танланган хорижий ОТМ берган диплом Ўзбекистонда тан олинмайдиган ҳолатлар ҳам учрайди. Бундай вазиятга тушмаслик учун абитуриент нималарга эътибор қаратиши лозим?
Ушбу саволга Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Шавкат Хўжақулов жавоб берди.
“Аввало, ташкилотнинг олий таълим муассасаси сифатида фаолият юритишига рухсат берувчи ҳужжати, яъни лицензияси мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Кейинги энг муҳим талаб – таълим муассасаси томонидан бериладиган диплом ўзи жойлашган мамлакат ҳудудида тан олиниши билан боғлиқ. Бунинг учун эса олий таълим муассасаси ва унинг таълим дастурлари ваколатли органлар томонидан аккредитациядан ўтказилган бўлиши зарур”, дейди Шавкат Хўжақулов.
Таъкидланишича, танланган олий таълим муассасасининг ўқитиш шакли ва таълим дастурларига ҳам эътибор бериш керак.
“Бундан ташқари, талабгор танлаган олий таълим муассасасининг ўқитиш шакли ва таълим дастурлари Ўзбекистон қонунчилигига мос келишини ўрганиши зарур. “Таълим тўғрисида”ги қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида расман тан олинадиган бакалавриат босқичи камида 3 йил, сиртқи таълим камида 4 йил, магистратура эса камида 1 йил муддат этиб белгиланган”, дейди у.
- Агар хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат берилган давлатда унинг эгасига Ўзбекистондагига қараганда таълим олиш ва (ёки) касбий фаолият билан шуғулланиш учун кам ҳуқуқлар берилган;
- олий маълумот Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилмаган таълим шаклида олинган бўлса;
- бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари қўшиб ўқитиладиган таълим дастурлари бўйича таълим олганда умумий ўқиш даври уч йилдан кам бўлса, бундай ҳолларда хорижий олий таълим муассасаси дипломи Ўзбекистонда тан олинмайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь