Хориж бозорига чиқувчи стартап лойиҳалар 2 млрд сўмгача маблағ олиши мумкин
Олам
−
18 Февраль 2082 2 дақиқа
Ўзбекистонда хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳаларга 2 миллиард сўмгача маблағ ажратилади. Бу ҳақда Президентнинг 14 февраль куни қабул қилинган “Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Қарорга кўра, инкубация ёки акселерация дастурини муваффақиятли якунлаган ҳамда стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган нуфузли танловларда ғолиб (совриндор) бўлган стартап лойиҳаларга қуйидаги йўналишлар бўйича венчур жамғарма томонидан 2 миллиард сўмгача инвестиция маблағлари уларнинг устав фондига улуш сифатида киритиш орқали ажратилади:
- истиқболда муваффақиятга эришиш салоҳияти юқори бўлган намунавий моделни ишлаб чиқиш жараёнидаги стартап лойиҳага – 500 миллион сўмгача;
- Ўзбекистон бозорида муваффақиятли жорий қилинган стартап лойиҳага – 1 миллиард сўмгача;
- хорижий бозорга чиқиш имкониятига эга бўлган стартап лойиҳага – 2 миллиард сўмгача.
Савдо-саноат палатаси ҳамда жойлардаги ҳокимликлар:
- Жамғарма томонидан қўллаб-қувватланадиган бизнес лойиҳаларнинг ривожланишига кўмаклашиш учун шахсан масъул этиб белгиланади;
- ҳар чоракда юқори қўшилган қиймат яратувчи бизнес лойиҳаларни молиялаштириш учун Жамғармага таклифлар киритиб боради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилиши ва жамғарма маблағлари белгиланган манбалар ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг суммага етказилиши хабар қилинганди.
Live
БарчасиСамарқандда “гашиш” сотаётган шахс ушланди
13 Декабрь
“Мойка”да қолдирилган Malibu ўғирлаб кетилди
13 Декабрь