Хоразмнинг 3 туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
18 Март
5124Хоразм вилоятининг Шовот, Хонқа ва Ҳазорасп туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Шовот тумани ҳокими лавозимига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган номзод – илгари Хонқа тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Муродбек Сапарбоевич Давлатов тайинланган.
Вилоят ҳокими Хонқа туманига эса Улуғбек Жуманиёзович Давлатов номзодини тавсия этган. Депутатлар номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлаган. Янги лавозимга тасдиқлангунга қадар Улуғбек Давлатов Янгибозор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Қолаверса, вилоятнинг Ҳазорасп туманига ҳоким этиб, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Миллий кадрлар захирасидан Тупроққалъа туманидаги “NEW BEST STYLE” МЧЖ таъсисчиси Мақсудбек Ҳожиевич Абдуллаев тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Ўзбекистон туманига Равшанбек Бердиалиевич Бегматов ҳоким этиб тайинланганди.