Хоразмлик 33 ёшли аёл эри учун бир буйрагидан воз кечди
Жамият
−
19 Июнь 2021
5651Ўзбекистон Республикаси шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг мутахассислари томонидан марказнинг Хоразм вилоят филиалида хоразмлик шифокорлар билан биргаликда буйрак трансплантацияси амалиёти муваффақиятли ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, тиббиёт фанлари доктори Фарҳод Хожибоев раҳбарлик қилган амалиёт жараёнлари қарийб беш соат давом этган. Боғотлик 33 яшар Юлдуз Рўзметова ўз турмуш ўртоғи 36 яшар Мардон Полвоновга бир буйрагини берган. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.
“Турмуш ўртоғим бир йилдан буён гемодиализ муолажаси олиб келади. Туманимиз вилоят марказига узоқлиги бизга анча ноқулайлик туғдирарди. Ҳатто, хорижга бориб даволатишга ҳам рози эдик. Дунёда фалон пул турадиган амалиёт вилоятимизнинг ўзида бепул амалга оширилганидан хурсандмиз”, дейди Юлдуз Рўзметова.
LiveБарчаси