Хоразмдаги уйга астероид тушдими? (видео)
Жамият
−
14 Май 50928 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятидаги уйлардан бирига астероид тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 май куни соат 03:39 да Хоразм вилояти ФВБга Боғот тумани “Юксалиш” маҳалласи Обод ватан кўчаси 4-уйининг даҳлизининг тахминан 10 квадрат метр том қисми қулаб тушгани тўғрисида хабар тушган. Ҳодиса содир бўлган манзилда Ички ишлар бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг махсус лаборатория хизматлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганишлар давомида ҳодиса жойида ҳеч қандай фазо жисмлари ёки портлаш хусусиятига эга мосламаларнинг қолдиқлари аниқланмаган.
Шунингдек, ўрганишлар давомида хонадонда 2 та пропон газ боллонлари мавжудлиги аниқланган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида махсус экспертиза тайинланган. Экспертиза хулосасига асосан қўшимча маълумотлар берилади. Мазкур ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга тушиш эҳтимоли бўлган, 1972 йилда учирилган, аммо орбитада қолиб кетган совет автоматик космик станцияси “Космос-482” Ер орбитасидан чиқиб, Ҳинд океанига қулаб тушганди.
Live
Барчаси