Хоразмда тадбиркорлар мактабларда стадион қуриши қонунийми?
Жамият
−
30 Март 2020
6107Бугун, 30 март куни АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус сабаб таълим тизимда амалга оширилаётган чора-тадбирлар, янгиликлар, карантин туфайли юзага келган айрим муаммолар тўғрисида саволлар берилди.
Хоразмдан йўлланган саволда вилоят Халқ таълими бошлиғи, мактаб директорлари карантин вақти мактабда сунъий қопламали футбол майдони қурасан, деб тадбиркорларни қўйишмаётгани ҳақида сўз юритилган.
“Шунга ўхшаш топшириқлари тугамаяпти, нима қилсак бўлади?”, дейилади саволда.
Ушбу саволга жавоб қайтарар экан Дилшод Кенжаев, жумладан, шундай деди: “Хоразм вилоятида давлат-хусусий шерикчилик асосида умумтаълим мактабларининг фойдаланилмасдан турган ер майдонларида ўқувчиларни спорт билан шуғулланишларига кенг имконият яратиш мақсадида вилоят ҳокими ташаббуси билан 2019 йилнинг май ойида тадбиркорлар томонидан сунъий қопламали спорт майдонларини ташкил этиш бўйича ишлар йўлга қўйилган. Бугунги кунга қадар тадбиркорлар томонидан 18 та мактабга 21 та сунъий қопламали майдонлар қурилиб, мактаб ўқувчилари дарс машғулотлари давомида фойдаланишлари учун (соат 17:00 гача бепул) мактаб ихтиёрида қолдирилган".
Таъкидланишича, мактаб ҳудудига сунъий қопламали спорт майдончаларининг қурилиш ишлари тадбиркорлар томонидан амалга оширилади. Бу жараёнда мактаб маъмуриятининг қурилиш ишларига аралашуви талаб этилмайди.
LiveБарчаси