Хоразмда судья пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Бугун, 2 июль куни Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида тергов судьяси пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Олий суд ташаббуси билан ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси М.С. фуқаро О.Р.га оид жиноят иши бўйича ёрдам бериш эвазига муқаддам олган пулларнинг бир қисмини аризачининг талаби билан қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

“Олий суд кенг жамоатчилик эътиборини суд органларида коррупцияга қарши муросасиз ва кескин кураш бўйича қатъий чоралар кўрилаётганига қаратиб, суд тизимини нопок кадрлардан тозалаш борасида барча зарур саъй-ҳаракатлар амалга оширилаётганини маълум қилади”, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда танишлари орқали ишга киритиб қўйишга ваъда бериб, бунинг учун пул олган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимининг 2 нафар ходими қўлга тушганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора Олий суд судья Янгиариқ тумани

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг