Хоразмда спорт мактаби биносини таъмирлашга ажратилган маблағ талон-торож қилинди
Жамият
−
26 Март 2021
3774Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносини таъмирлашда талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари бўйича ўтказилган назорат ўлчовида, “А.G’.” хусусий корхона ва мактаб мансабдор шахслари ҳисоб-фактураларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 396,2 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси