Хоразмда пул эвазига “права” олиб беришни ваъда қилганлар ушланди
Жамият
−
21 Май 2021 3889 1 дақиқа
Хоразм вилоятида фуқароларга пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ИИБ вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.М. ҳайдовчиларни тайёрлашга ихтисослашган “Х.” МЧЖ ўқитувчиси С.И. ва бошқалар билан олдиндан тил бириктиргани аниқланган.
Улар 4 нафар фуқарога автомобиль бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериш эвазига 750 АҚШ доллари ва 500 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март