Хоразмда поезд аёлни уриб кетди
3-саҳифа
−
09 Декабрь 2021 12876 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент-Хоразм йўналишида кетаёган поезд одам уриб юборганлиги ҳақида видеохабар тарқалди. Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Аниқланишича, кеча, 8 декабрь куни соат 09:25 ларда 43 ёшли аёл эҳтиётсизлиги туфайли “Истиқлол-Ҳазорасп” йўналишида келаётган йўловчи поезди уриб кетиши оқибатида олган оғир тан жарохатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Урганч транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.