Хоразмда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга қўшимча 400 млрд сўм ажратилади 

Жамият

image

Хоразмда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга бу йилги давлат дастурларида кўзда тутилган 1,5 триллион сўмга қўшимча 400 миллиард сўм ажратилади. Бу ҳақда бугун, 31 март куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида бўлиб ўтган халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида айтиб ўтилди.

Қайд этилишича, ушбу сессияда ижтимоий соҳани ривожлантириш, мактаб ва боғчалар барпо этиш, аҳолини уй-жой ва ичимлик суви билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Президент мактабларда санитария ҳолатини яхшилаш, чет тили ва касбга ўргатиш хоналарини ташкил қилиш ҳамда 12 та туманда IT парк очиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган.

Маълум қилинишича, Хоразмда ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга бу йилги давлат дастурларида кўзда тутилган 1,5 триллион сўмга қўшимча 400 миллиард сўм ажратилади. Бундан ташқари, аграр соҳа, ичимлик суви ва тадбиркорлик лойиҳаларига яна 475 миллион доллар жалб қилиш бўйича топшириқ берилган.

Шунингдек, сессияда давлат раҳбари томонидан барча чора-тадбирлар орқали 365 минг аҳолини даромадли меҳнат билан таъминлаб, Хоразмни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш вазифаси қўйилган.

“Бугун сизлар билан аҳоли ҳаётига дахлдор барча масалаларга тўхталиб, зарур маблағлар ажратдик, вилоятга янги ҳоким тасдиқладик. Эндиги вазифа – бутун Хоразм эли ҳоким атрофида жипслашиб, мутасаддилар фидойи ва ҳалол бўлиб, бугун айтилган режа ва ташаббусларни ҳаётга, аҳоли турмуш тарзига кўчириши керак”, дейди Шавкат Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Хоразм сессия ижтимоий муаммолар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг