Хоразмда ИИО ходими пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
08:27 3583 1 дақиқа
Хоразм вилоятида ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кичик инспектори ички ишлар органларига ишга киритиб қўйиш эвазига пора талаб қилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кичик инспектор ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Хонқа туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаронинг ишончига киради ва унинг 2001 йилда туғилган танишини ички ишлар органларига ишга киритиб қўйиш эвазига 4500 АҚШ доллари талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда инспектор олдиндан 1800 АҚШ доллари ва 2,4 млн сўм олган вақтида ушланган.
Билдирилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Учтепа тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика катта инспектори фуқародан 10 минг доллар олганда ушланганди.
Live
Барчаси