Хоразмда ДСИ ходими ушланди
3-саҳифа
−
17 Февраль 2022
12152Хоразм вилоятида бюджетга қўшимча ҳисобланган солиқ тўловларини камайтириб бериш эвазига пора олган ходим қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълумот берди.
Маълум қилинишича, Хонқа туман Давлат солиқ инспекцияси ходими А.Х. тадбиркорлик субъектида ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасига кўра, бюджетга қўшимча ҳисобланган солиқ тўловларини камайтириб бериш эвазига ундан 5 000 (беш минг) АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунга асосан, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 28, 211-моддаси ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда, жиноят ишининг тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
LiveБарчаси