Хоразмда 82 ёшли фуқаро каналга тушиб кетди
Жамият
−
08 Июль 2021
4520Кеча, 7 июль куни Хоразм вилояти Шовот туманида 82 ёшли фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида “Қиёт” маҳалласидан оқиб ўтувчи каналга тушиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ушбу ҳудудда профилактик тадбирларни олиб бораётган туман Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектори ҳодисани кўриб қолиб, дарҳол қутқарув ишларини амалга оширган. Фуқаро сувдан олиб чиқилиб, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Маълумот ўрнида, бу Хоразмда каналга тушиб, чўкиб кетиш ҳодисаларининг биринчиси эмас. Жорий йилнинг 29 июнь куни Хоразмда 16 ёшли бола чўкиб кетганди. Ҳодиса Урганч шаҳридаги “Жалолиддин Мангуберди” истироҳат боғи ёнидаги “Шовот” каналида 29 июнь куни тахминан соат 17:00 ларда содир бўлган.
Кейинчалик, у ўртоқлари билан ўқув курсларидан қайтаётган вақтда каналга чўмилиш мақсадида тушганида чўкиб кетгани аниқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь