Хоразмда ҳокимлик ерини 6 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
Жамият
−
15 Апрель 2021
3297Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида ҳокимлик захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган “фирибгарлар” ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Х. ва Н.Х ноқонуний даромад орттириш мақсадида, фуқаро П.нинг ишончига кириб, унга турар жой қуриши учун ҳокимлик захирасида бўлган 6 сотих ер участкасини фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, эвазига олдиндан келишилган 6 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Х. ва Н.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь