Хоразмда ҳам бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик берилади
Жамият
−
22 Сентябрь 2021
4935Хоразм вилоятида умумтаълим мактабларининг 1-4 cинф ўқувчиларига бепул тушлик бериш жорий этилади. Бу ҳақда бугун, 22 сентябрь куни ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Хоразмга қилган ташрифида маълум қилди.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали мустақил олийгоҳга айлантирилади. 17 та янги мактаб қурилади, 248 таси реконструкция қилиниб, капитал таъмирланади.
ЎзЛиДеПдан президентликка кўрсатилган номзоднинг 5 йиллик дастурига кўра, Хоразмни ривожлантиришга 30 триллион сўм маблағ йўналтирилади.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда келгуси йилдан бошлаб, 1-4 синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилишига ваъда берганди.
LiveБарчаси