Хоразм вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
16 Август 2023
9120Полковник Равшан Эркинович Султонхўжаев Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Малум қилинишича, бугун, 16 август куни Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Равшан Султонхўжаев Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.
Султонхўжаев 2021 йилнинг май ойидан бугунга қадар Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаганган. Ундан олдин эса Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Азизбек Икромовни Муҳиддин Жўраевнинг ўрнига Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинлаган эди. Шунингдек, жорий йилнинг 8 август куни Даврон Абитович Назармуҳамедов Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимини эгаллаганди.
LiveБарчаси