Хоразм тадбиркорлари учун имтиёзлар белгиланди
Жамият
−
01 Март
5068Хоразм вилоятида фаолият юритувчи тадбиркорлар учун қатор имтиёзлар белгиланди. Бу ҳақда бугун, 1 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилишда маълум қилинди.
Билдирилишича, эндиликда импорт ускуналар, эҳтиёт қисм ва хомашё 5 йилга божхона тўловидан озод қилинади. Тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғини 180 кунга кечиктириб тўлашга рухсат берилади.
Шунингдек, маҳаллийлаштириш лойиҳаларига олинган кредит фоизининг 10 фоиз банди қоплаб берилади, давлат мулки ва ер участкаларини хусусийлаштиришда 5 йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.
Бундан ташқари, сотилган кўчмас мулк учун тўлов 3 ойда амалга оширилганда 25 фоиз чегирма берилади. Иқтисодий ва саноат зоналарида олган мажбуриятини бажарган тадбиркорлар ер ва бинони хусусийлаштириши мумкин бўлади.
Шу билан бирга, экспортчиларга бошқа вилоятдан хомашё етказиб бериш учун йўл харажатларини 50 фоизи Экспорт жамғармасидан қоплаб берилади.