Хонободдан Мўйноққача пиёда чиққан йўловчи 97 кунда Хоразмга келди
Бу қизиқ
−
09 Октябрь 2019
3498Шу йилнинг 1 июль кунида Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманига пиёда йўлга чиққан фуқаро Соҳиб Ражабов орадан 3 ой ўтиб 97 кунда Хоразм вилоятига етиб келди.
Соҳиб Ражабовнинг 2 минг 200 километр масофани ташкил қиладиган маршрут бўйлаб юришидан мақсад Ўзбекистоннинг қанчалик хавфсиз давлат эканини исботлаш ва мамлакатнинг туристик салоҳиятини кўрсатишдир.
У Урганч кўчаларини суратга олиб ўз каналига жойламоқда.
Соҳиб Ражабов ҳозирда Урганч шаҳридаги оилавий меҳмон уйига ташриф буюрган ва ўз таассуротларини ҳақида шундай ёзган: “Шунинг учун оилавий меҳмонхона. Бутун оила йиғилган. Мени жуда яхши кутиб олишди, суҳбатлашди, сафарим таассуротлари ҳақида гаплашди !!! Раҳмат дўстлар !!!“
Соҳиб Ражабов Хоразмда бир неча кун бўлиб вилоятнинг сайёҳлик манзилларига сафарини давом эттиради.
LiveБарчаси