Хоними ўзгарган Оқ уй: Жилл Байден қароргоҳни Рождествога тайёрлади
Олам
−
03 Декабрь 2021
7069Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Оқ уйда АҚШнинг биринчи хоними Жилл Байден бошчилигида Рождество арчаси ясатилди. Янги безакларни оммага биринчи хонимнинг ўзи намойиш этган.
Қайд этилишича, бу йилги Рождество безакларининг мавзуси “Юракдан совғалар” деб номланган.
Анъанага кўра, баландлиги 5-6 метрга етадиган арчани Оқ Уйга қўнғироқлар билан от аравачада олиб келинган. Умумий 41 та арчани ясатиш учун 2 км тасма, 300 дан ортиқ чироқлар, 10 000 га яқин янги йил безаклари ва 80 мингга яқин чироқлардан фойдаланилган. Арча дарахтининг нархи 139 000 долларга баҳоланган.
Дизайнерлар Оқ уйни америкаликларга пандемия оқибатларини енгишда ёрдам берган кичик жиҳатлардан илҳомланиб, безатишган. Асосан дизайнлар орқали коронавирусга қарши кураш фронти ишчилари шарафланган.
Оқ уйнинг шарқий қанотидаги юлдузли арчага АҚШ ҳарбийларининг жасоратлари акс этган сурат, ошхонадаги арчага эса Жо ва Жилл Байденнинг сурати жойлаштирилган. Улар Дональд Трампни ҳам унутишмаган. Бошқа бир арчадан Трампнинг сурати жой олган.
Байденнинг ҳар бир набираси - Наоми, Финнеган, Мейзи, Натали, Овчи ва чақалоқ Бо учун байрам пайпоқлари Оқ уй ошхонасидаги камин панжарасига осилган. Шу билан бирга ошхонадаги иккита арча дарахти Байденлар оиласининг суратлари билан безатилган.
Маълумот ўрнида, Оқ уйда Рождество арчасини ўрнатиш анъанаси 1889 йилда, АҚШнинг 23-президенти Бенжамин Гаррисон биринчи марта Сариқ хонага байрам арчасини ўрнатган пайтдан бошланган. 1912 йилдан бери АҚШнинг 27-президенти Уильям Тафт маъмурияти давридан арча Мовий хона кўркига кўрк қўшиб келмоқда.
Ҳар йили АҚШ Президенти рафиқасининг Оқ уйни Рождествога безатиши алоҳида воқелик сифатида қабул қилиб келинади. 2019 йил собиқ Прездент Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Трамп Оқ уйни ҳақиқатан оқликка буркаганди. 2018 йилда эса безаклардан тортиб, арчалар ҳам қизил тус олган. 2020 йил Мелания охирги марта Оқ уйда Рождествони нишонлади.
LiveБарчаси