Хонанда ва диктор Шуҳрат Қаюмов вафот этди
Art & Culture
−
22 September 2020 100916 1 minute
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Хонанда 1969 йилда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида таваллуд топган.
1991 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган.
1992 йилдан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси диктори бўлиб ишлаб келаётган эди.
Унинг вафотига нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Манбаларнинг қайд этишича, хонанданинг вафотига юрак-қон томир хасталиклари сабаб бўлган бўлиши мумкин.
QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдиради.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August