Хонанда Раҳматилло Юсупов вафот этди
Маданият-санъат
−
28 Декабрь 14615 1 дақиқа
Хонанда Раҳматилло Юсупов кеча, 27 декабрь куни 44 ёшида вафот этди. Бу ҳақда санъаткорни таниган фаоллар ижтимоий тармоқларда ёзмоқда.
Раҳматилло Юсупов 1981 йил 15 сентябрь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида дунёга келганди. У болалигидан таниқли хонанда Охунжон Мадалиевга шогирд тушган, услуби ва имижига эргашган. Шунинг учун ҳам Раҳматилло Юсуповни “иккинчи Охунжон Мадалиев” деб аташган.
Санъаткор 100 дан ортиқ қўшиқлар муаллифи бўлган. Унинг “Кетгим келмаяпти онажон”, “Келинчак” каби қўшиқлари халқ орасида айниқса машҳур.
Эслатиб ўтамиз, 21 декабрь куни Ташқи ишлар вазирлиги тизимида узоқ йиллар давомида сидқидилдан хизмат қилган Омонжон Нигмановнинг вафот этганди
Live
Барчаси