Хонадон ижараси эълонлари билан фуқароларни чув туширган фирибгар аниқланди
3-саҳифа
−
30 Январь 2023
5644Ижтимоий тармоқларнинг бирида хонадон ижараси билан шуғулланиб келган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Киберхавфсизик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи фуқаро интернет платформаларидан бирида хонадон ижараси тўғрисидаги эълон бўйича номаълум шахсга 560 000 сўм миқдорда пулларни ўтказиб берган. Шундан сўнг платформадаги эълон йўқолиб қолган. Жабрланувчи фирибгарга учраганини тушуниб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс Хоразм вилояти Янгиариқ туманида яшовчи 21 ёшли фуқаро эканлиги аниқланган.
Шунингдек, айбланувчи фирибгарлик йўли билан бошқа бир нечта фуқароларни алдаб, пулларини ўзлаштиргани ва шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани маълум бўлган.
“Мазкур ҳолат юзасидан айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь