Хона гулларининг хавфли жиҳатлари очиқланди

Фойдали

image

Кўпчиликнинг уйида хона гуллари мавжуд. Бундай турдаги гуллар нафақат хонага чирой бағишлайди, балки инсон саломатлиги учун хизмат қилиши ҳам ҳеч кимга сир эмас.

Хона гулларининг хавфи ҳақида эшитганмисиз? “Aif.ru” портали бундай гулларнинг зарарли хусусиятлари ҳақида маълумот берди. 

Мутахассиснинг фикрига кўра, гулларга аллергияси бор одамнинг муаммоси гул ўсадиган тупроқ билан боғлиқ бўлади. Аллергияга эса бошқа мамлакатлардан келтирилган сифатсиз тупроқ ёки тупроқ юзасида ҳосил бўлган моғор сабаб бўлиши мумкин.

Шунингдек, мутахассис таркибида заҳарли шарбати бўлган ўсимликларни жуда эҳтиёткорлик билан парвариш қилиш кераклигини айтган. Масалан, уй ҳайвонлари бундай ўсимликларни чайнашидан, болалар уларнинг баргини узишидан сақланиш лозим. 

Ўсимликдаги заҳарли суюқлик ундан куйиш ёки заҳарланишни келтириб чиқариши мумкин. Заҳарли шарбат монстера, алоказия, диффенбахия каби ўсимликларда мавжуд. 

Шунингдек, флорист ётоқхонага ҳиди кучли бўлган гулларни қўйишни тавсия этмаган. Улар бош оғриғига сабаб бўлиши мумкинлиги айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ХОНА ГУЛЛАРИ

Баҳолаганлар

414

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар