Хоманаийнинг жасади ниҳоят кўмилди
Олам
−
10 июл 7762 2 дақиқа
Эроннинг ҳалок бўлган олий раҳбари Али Хоманаийни дафн этиш маросими унинг туғилган шаҳри Машҳадда якунланди. Унинг жасади икки йил аввал вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлган мамлакат президенти Иброҳим Раисийни сўнгги йўлга кузатган Имом Ризо мақбарасига дафн этилди
Охирги лаҳзада Хоманаий билан видолашмоқчи бўлганлар сони кўпайиб кетгани сабабли, мотам маросими ташкилотчилари мақбарагача бўлган йўналишни ўзгартиришга мажбур бўлди. Хоманаийнинг жасади ортилган мотам карвони мақбарагача етиб бора олмади ва вертолётда олиб кетилди.
Мақбара ҳудудида Хоманаий ва у билан бирга ҳалок бўлган оила аъзолари устида юз минглаб зиёратчилар иштирокида намоз ўқилган. Шундан сўнг тор доирада расмий дафн маросими бўлиб ўтган, у ерга журналистлар киритилмаган.
28 февраль куни Америка ва Исроил зарбалари оқибатида ҳалок бўлган Али Хоманаий билан видолашув Теҳронда 3 июль куни бошланди, мотам маросимида камида 100 та давлатдан келган юқори мартабали делегациялар иштирок этди. 4-5 июль кунлари Оятуллоҳнинг жасади Теҳроннинг Мосалласида (Эрон пойтахтидаги энг йирик диний-жамоат мажмуаси) бўлган. 6 июль куни Теҳроннинг асосий кўчаларида мотам юриши бўлиб ўтди, шундан сўнг жасад Эроннинг асосий диний маркази – Қум шаҳрига етказилди, у ерда 7 июль куни мотам маросимлари бўлиб ўтди. Ўша куни кечқурун Али Хоманаийнинг жасади Ироққа жўнатилди, у ерда Нажаф ва Карбалодаги маҳаллий шиа мусулмонлари учун алоҳида видолашув маросимлари ташкил этилди.
Live
Барчаси