Холанд Мбаппе билан рақобати ҳақида гапирди

Спорт

image

"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан рақобати ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда "Chempionat" нашри хабар берди.

"Роналду ва Месси ўртасидаги рақобат бир-бирининг муваффақиятларига туртки бўлгани каби, Мбаппе билан рақобатимиз ҳам ижобий бўлади деб ўйлайман, аммо мен ҳеч қачон ўзимни ҳеч ким билан солиштирмайман", дейди Холанд.

Таъкидлаш жоиз, футбол экспертлари 22 ёшли Холанд ва 24 ёшли Мбаппе яқин йиллар ичида футбол оламининг янги "Криштиану Роналду ва Лионель Месси"сига айланишини тахмин қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилги Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Килиан турнирнинг энг яхши тўпурари бўлди. Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионати финалида Аргентина терма жамоасига пеналтилар сериясида мағлуб бўлди. Норвегияликлар эса Жаҳон чемпионатининг финал босқичига чиқа олмаган эди.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

295

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг