Хоқон Фидан яна Дамашққа борди
Олам
−
14 Март 2596 1 дақиқа
Кеча, 13 март куни Туркиянинг юқори мартабали делегацияси Сурия пойтахти Дамашққа мамлакат расмийлари билан музокаралар олиб бориш учун борди. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Туркия делегацияси таркиби Ьашқи ишлар вазири Хоқон Фидан, Миллий мудофаа вазири Яшар Гулер ва Миллий разведка ташкилоти (МИТ) раҳбари Иброҳим Калиндан иборат. Делегация Суриянинг ўтиш даври президенти Аҳмад аш-Шара (Абу Муҳаммад ал-Жўлоний) билан учрашув ўтказган.
Музокаралар кун тартибида Сурия ҳукумати ва “Сурия демократик кучлари” (СДК) ўртасидаги келишув, шунингдек, собиқ президент Башар Асад тарафдорлари билан ҳукумат кучлари ўртасидаги қуролли тўқнашувлар вазияти муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Хоқон Фидан 2024 йилнинг 22 декабрь куни Дамашқда Аҳмад аш-Шара билан учрашганди. Учрашувда, шунингдек, Туркия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Нуҳ Йилмас, Туркиянинг Дамашқдаги элчихонасининг муваққат ишлар вакили Бурҳон Керўғли ва Сурия муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири Асад Ҳасан ал-Шибоний ҳам иштирок этган. 2025 йилнинг 4 февраль куни эса Аҳмад аш-Шара бўлган самолёт Туркиянинг Анқара шаҳрида жойлашган аэропортга қўнган. Сурия раҳбари ташрифининг асосий мақсади – Президент Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашиш бўлган.