ХОҚ Лукашенконинг ўғлини Беларусь Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари сифатида тан олмади
Спорт
−
09 Март 2021
3942Аввалроқ Беларусь раҳбари Александр Лукашенконинг тўнғич ўғли Виктор Лукашенко Олимпия ассамблеяси томонидан Беларусь Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) президенти лавозимига сайланган эди. Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) Виктор Лукашенкони Беларусь Миллий Олимпия Қўмитасининг янги Президенти сифатида тан олмасликка қарор қилди. Бу ҳақда ХОҚнинг алоқа бўйича директори Марк Адамс матбуот анжуманида маълум қилди.
Жорий йилнинг 26 февраль куни Беларусь МОҚ Президенти лавозимига сайланган Виктор Лукашенко ушбу лавозимда ташкилотни 1997 йилдан бери бошқариб келаётган Александр Лукашенконинг ўрнини эгаллади.
“ХОҚ Виктор Лукашенкони Беларусь Миллий Олимпия қўмитаси Президенти сифатида тан олмайди”, дейди Адамс.
Шунингдек, сайлов натижалари бўйича ХОҚ Дмитрий Басковни Беларусь МОҚ ижроия қўмитаси аъзоси этиб сайланганлигини ҳам тан олмади. Лукашенко ва Басковга қарши ХОҚ ҳомийлигидаги барча тадбирларда, шу жумладан Олимпия ўйинларида иштирок этиш тақиқлари ўз кучида қолди.
LiveБарчаси