Ходимни хизмат сафарига юборишнинг янги тартиби белгиланди
Жамият
−
03 Август 2022
17490Эндиликда Ўзбекистонда хизмат сафари муддати ташкилот раҳбари томонидан белгиланади. Бунда муддат йўлдаги вақтни ҳисобга олмаганда 30 календар кундан кўп бўлмаслиги лозим. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарори билан кеча, 2 август куни тасдиқланган Ўзбекистон ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисидаги низомда белгиланди.
Низомга кўра,
Монтаж, ишга тушириш-созлаш, қурилиш ва қидирув ишларини бажариш учун юбориладиган ходимлар, раҳбарлар ва мутахассисларнинг хизмат сафари муддати 12 ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.
Ташкилотда хизмат сафарига кетаётган ва қайтаётган шахсларни рўйхатга олиш махсус журналларда “ЎзАСБО” дастурий мажмуасида (ёки бухгалтерия ҳисобини юритувчи ахборот тизимида) электрон юритилади.
Ходимга у юборилган ташкилотдаги иш вақти режими ва дам олиш вақтлари тааллуқли бўлади. Хизмат сафари вақтида фойдаланилмаган дам олиш кунлари хизмат сафаридан қайтганда тикланмайди.
Агар ходим дам олиш ёки байрам кунларида хизмат сафарига юборилган жойда ишлаган бўлса, компенсация тўланади.
Агар ходим хизмат мажбуриятларини бажариш учун дам олиш кунида хизмат сафарига юборилса, унга сафардан қайтгач бошқа дам олиш куни берилади.
Табиий-иқлим ва маиший шароитлари оғир ҳудудларга юборилган ходимларга ўша ҳудуд учун белгиланган қўшимча устамалар ҳам тўлаб берилади.
Ходимга турар жой билан боғлиқ харажатлар (меҳмонхона ёки турар жой ижараси), хизмат сафари жойига бориш ҳамда доимий иш жойига қайтиш йўл харажатлари қопланади, шунингдек, кундалик харажатлар учун ҳақ тўланади.
Меҳмонхона харажатларининг бир кунлик қоплаш миқдори тегишлича БҲМнинг 1,5 баробаридан 3 баробаригача миқдордан ошмаслиги лозим.
Турар жойда яшаганлиги бўйича харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳар бир сутка учун БҲМнинг 20 фоизи миқдорида қопланади.
Қарорга кўра, хизмат сафарлари харажатлари ҳисобини юритиш бўйича дастурий таъминот ва унинг мобил иловаси ишлаб чиқилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь