Ходимларининг 70 фоизи “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб, ходимлари сонининг камида 70 фоизини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёш тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилади. Ва улардан 5 йилда давомида ижара ҳақи ундирилмайди.  Бу ҳақда бугун, 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида сўз борди. 

Таъкидланишича, биринчи йилдан бошлаб, “Ёшлар дафтари”га киритилган талабалар корхона ва компанияларда амалиёт ўтаганда, уларга 500 минг сўмгача субсидия ажратилади. Биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар марказлари битирувчилари 6 ойгача даромад солиғи тўлашдан озод этилади. 

“Жорий йилининг 1 майидан бошлаб, “Ёшлар дафтари”га киритилган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади. Шу билан бирга, 1 майдан бошлаб, ходимлари сонининг камида 70 фоизини “Ёшлар дафтари”га киритилган ёш тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилади. Ва улардан 5 йилда давомида ижара ҳақи ундирилмайди”, дейди Президент.

Шавкат Мирзиёевнинг қўшимча қилишича, жорий йилининг 1 майидан бошлаб, ёшларга тадбиркорлик фаолияти учун керакли асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 10 млн сўмгача субсидия берилади. Шунингдек, ижарага бино олиб, ўз бизнесини бошлаётган ёшларга бир йиллик ижара суммасининг 30 фоизигача қисми давлат томонидан қоплаб берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг