Хизмат машинасида нонга чиққан “замҳоким” жазоланди 

Олам

image

Қозоғистоннинг Шимолий Қозоғистон вилоятида хизмат автомобилида нонга бориб келган, сўнг ўзининг қоидабузарлигини тасвирга олган блогер билан келишишга уринган туман ҳокими ўринбосари жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 18 октябрь куни Петропавловскда Қизилжар тумани ҳокими ўринбосари Алма Нургалиевага нисбатан давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларини бузгани учун қўзғатилган маъмурий иш одоб-ахлоқ кенгашида кўриб чиқилган.

“2024 йилнинг сентябрида ижтимоий тармоққа Нургалиева хизмат машинасини белгиланмаган жойга тўхтатгани тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Нургалиевага нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва у жаримани тўлаган”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, туман ҳокими ўринбосари хизмат машинасида кечки соат 19:00 да уйига кетаётиб, нон олиш учун тўхтаган. У автомобилини тўхташ тақиқланадиган белги таъсир қиладиган ҳудудда қолдирганига эътибор қаратмаган. Шундай қилиб, ҳоким ўринбосари “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонун ҳамда Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодексини бузган.

Одоб-ахлоқ кенгаши хулосасига кўра, Нургалиеванинг қоидабузарлиги унчалик катта эмас, бунинг учун танбеҳдан қаттиқ танбеҳгача бўлган жазо белгиланади. Йиғилишда, шунингдек, ижтимоий тармоқда тарқалган видео ҳам кўриб чиқилган. Унда аёл “Мени тасвирга олманг, сизга пул беришим мумкин”, деган. Ҳоким ўринбосарини видеога олган блогер эса “Нима, сиз менга пора таклиф қиляпсизми?” деганини эшитиш мумкин.

Кўпчилик овоз билан одоб-ахлоқ кенгаши аъзолари туман ҳокимига ўз ўринбосарига танбеҳ бериб қўйишни тавсия қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made