“Хизб ут-Таҳрир” гуруҳининг “амир”ларидан бири ушланди

Олам

image

Қирғизистон махсус хизмат ходимлари “Хизб ут-Таҳрир” экстремистик ташкилот етакчиларидан бирини қўлга олди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон республика миллий хавфсизлик давлат қўмитасига асосан хабар қилди.  

“Қирғизистон МХДҚ тезкор қидирув тадбир давомида Бишкекда қўшни республикалардан бирининг фуқароси бўлган “Хизб ут-таҳрир” гуруҳи “амири” бўлган фуқаро “Ш.Т.”ни қўлга олди. У Қирғизистонда яширин экстремистик гуруҳлар фаолиятини мувофиқлаштириш билан шуғулланган”, -дейилган махсус хабарномада.

Таъкидланишича, қўлга олинган шахс қўшни республикада халқаро қидирувга эълон қилинган.

“Ш.Т. қалбаки паспортдан фойдаланган ҳолда яшириниб юрган ва Қирғизистон ҳудудида экстремистик фаолиятини олиб борган”, дейилган идорада.

Жиноий иш қўзғатилиб, фуқаро вақтинча сақлаш изоляторига жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 октябрь куни Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлариида истиқомат қилувчи “Хизб ут-Таҳрир” диний-экстремистик ташкилотининг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг